2020 йилнинг энг оммавий мобил дастурлари маълум қилинди

Фото: Dreamstime
App Annie компанияси таҳлилчилари 2020 йилнинг энг оммавий мобил дастурлари рейтингини эълон қилишди. Рейтинг етакчилари орасида TikTok, Tinder ва Facebook дастурлари бор.
Дастурлар юклаб олиниши, фойдаланувчиларнинг дастурга сарфлаган маблағлари, дастур аудиториясининг фаоллиги бўйича тоифаларга бўлинган.
Рейтингга кўра, TikTok дастури 2020 йилда энг кўп юкланган дастур бўлган. Таҳлилчилар 2021 йилда видеолар билан бўлишишга ихтисослашган ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчилари сони миллиарддан ошишини айтишмоқда.
Шунингдек, юклаб олиниш бўйича етакчи бешталикка Facebook, WhatsApp, Zoom ва Instagram дастурлари кирган.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар 2020 йилда танишувлар дастури Tinder’га энг кўп маблағ сарфлашган, Facebook эса энг фаол фойдаланувчиларга эга бўлган.
Мавзуга оид

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

00:23 / 15.02.2025
Apple ва Google TikTokʼни ўзларининг иловалар дўконига қайтарди

20:27 / 01.02.2025
TikTok руслар ҳақорат қилинган қозоқча қўшиқни ўчириб ташлади

08:49 / 29.01.2025