Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди
Ушбу қарор хавфсизликдаги эҳтимолий муаммолар билан боғлиқ: молиявий регулятор бу каби сервисларни ишончли эмас деб топди.

Фото: Getty images
Саудия Арабистони Марказий банки мижозлар билан мулоқотда WhatsApp каби тезкор маълумот алмашиш иловаларидан фойдаланишни тақиқлади. Ушбу қарор хавфсизликдаги эҳтимолий муаммолар билан боғлиқ: подшоҳлик молиявий регулятори бу каби сервисларни ишончли эмас деб топди.
Марказий банк молиявий ташкилотларга расмий мобил иловалар ёки веб-сайтларга чат ёки чатбот хизматларини интеграция қилиш каби нисбатан хавфсиз алоқа каналларини ўрганишни топширди.
Ташкилотлар, шунингдек, бўлинмалар, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва маркетинг хизмати ходимларини янги директивалар талабига ўргатиши керак.
Саудия Арабистони банклари ҳузуридаги ОАВ ва хабардорлик қўмитаси фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бораётганидан огоҳлантирди. Таъкидланишича, фирибгарлар ўзларини хайрия ташкилотлари вакиллари ва жамоат арбоблари сифатида таништириб, ижтимоий тармоқлар ҳамда иловалар орқали пул йиғмоқда.
Саудия Арабистони ҳукумати расмий ҳисоб-китоблар ва хизмат тўловларини тўлашда CADAD тизимидан — мамлакатнинг барча банк иловаларида мавжуд хавфсиз тўлов тизимидан фойдаланишни тавсия қилади.
Саудия Арабистони банклари ҳузуридаги ОАВ ва хабардорлик қўмитаси 2006 йилда мамлакат Марказий банки ҳомийлигида жамиятда банк маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси — молиявий саводхонлик ҳамда аҳолининг турли қатламлари орасида банк хизматлари ва маҳсулотларини тарғиб қилишдан иборат.
Мавзуга оид

16:37
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

20:07 / 03.03.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

18:39 / 19.02.2025