Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple ва Google TikTokʼни ўзларининг иловалар дўконига қайтарди
Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли ижтимоий тармоқ 4 апрелга қадар ўз тузилмасини қайта кўриб чиқиши керак. Доналд Трамп АҚШ TikTokʼнинг 50 фоизига эгалик қилиши кераклигини айтганди.

Фото: AP
Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғи App Store ва Google Play иловалар дўконларида яна пайдо бўлди, деб ёзади Associated Press.
TikTok 19 январга ўтар кечаси АҚШдаги фаолиятини тўхтатганди, у App Store ва Google Play’даги иловалар дўконидан ҳам ўчириб ташланган. Шу билан бирга, Хитойнинг ByteDance компаниясига алоқадор CapCut видеотаҳрирчиси ва Marvel Snap ўйини ҳам йўқолиб қолган. Иловага киришга уринган америкаликлар «Кечирасиз, TikTokʼка ҳозирда кириб бўлмайди» ёзувига дуч келаётган эди.
АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп инаугурациядан кейинги биринчи кундаёқ ушбу тақиқни кечиктиришга оид ҳужжатни имзолади.
Қўшма Штатлар ҳукумати 4 апрелга қадар TikTokʼка ўз тузилмасида платформанинг мамлакатда фаолият юритишини давом эттиришига имкон берувчи ўзгартиришларни амалга ошириш муҳлатини берди. Трамп АҚШ компаниянинг 50 фоизига эгалик қилиши кераклигини айтганди.
Америка ОАВ 13 феврал куни АҚШ бош прокурори Пэм Бондига йўллаган мактуб тўғрисида хабар берди — унда мамлакат Адлия вазирлиги TikTokʼка қарши тақиқни кучга киритмаслиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Bloomberg Хитой ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги бошқарувини бизнесмен Илон Маскка бериш ниятида экани ҳақида ёзганди. Аммо TikTokʼнинг ўзи буни рад этган. Associated Press маълумотларига кўра, Байден администрацияси ижтимоий тармоқни блокировка қилиш қарорини Трампнинг бўлажак администрациясига қолдиради.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

12:21 / 24.07.2025
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади

23:22 / 23.07.2025
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади

23:01 / 22.07.2025