Жаҳон | 09:47 / 09.01.2020
7669
2 дақиқада ўқилади

“Оскар” топширилиши маросими иккинчи йил бошловчисиз ўтади

Фото: Carlo Allegri/Getty Images

“Оскар” киномукофоти топширилиши маросими 2020 йилда ҳам 2019 йилдаги каби бошловчисиз ўтади. Бу ҳақда мукофотни топширувчи АҚШ киносанъатлари академиясининг твиттердаги хабарида маълум қилинган.   

Академия хабарида кинотақдимот дастурига “юлдузлар чиқиши ва сюрпризлар” қўшилишига ваъда берилган. Аммо бошловчини билдирувчи белги қизил рангли айланага олиниб, устидан чизиқ тортиб қўйилган.   

“Жорий йилда ҳам бошловчи бўлмаслигини академия билан бирга тасдиқлашга ижозат бергайсиз”, деб келтирган The Hollywood Reporter нашри ABC телекомпанияси раҳбарияти аъзоси Кэри Беркнинг сўзларини. 

Академия сайтида ҳозирча бу борада расмий баёнот берилмаган. 

2019 йилда “Оскар” топширилиши маросими 30 йил ичида биринчи марта бошловчисиз ўтганди. Маросимга бошловчилик қилиши керак бўлган актёр Кевин Харт унинг номига гомофобияда айбловлар билдирилгандан кейин бошловчиликдан воз кечган.

Бунгача “Оскар” 1989 йилдагина бошловчисиз ўтган. Ўшанда бошловчининг кириш нутқи ўрнига 11 дақиқалик мусиқий кинолавҳа тақдим этилган. 1958 йилда эса маросимни бирваракайига 4 бошловчи, 1987 йилда эса 3 бошловчи олиб борган.

“Оскар” мукофотларини топшириш 92-маросими 9 февралда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади, уни олишга номзодлар эса 13 январда эълон қилинади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи