Ўзбекистон | 16:30 / 12.06.2019
28332
2 дақиқада ўқилади

Бу йил бешта университетга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширилади

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистондаги 5та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди. Булар: 

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

Қайд этиш керакки, жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида айтилганди.

Маълумот учун, бугунги кунда республиканинг ҳар бир туманида 201та шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Octobank яна бир бор Ўзбекистонда рақамли тўлов ечимлари соҳасида етакчи деб топилди

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди