Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиришда давом этади

Фото: Shutterstock
Бу президентнинг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4325-сон қарорида назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Жорий ҳолатни ўрганиш шуни кўрсатдики, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар ишидаги асосий муаммолар - паст рентабеллик, баъзан сезиларли зарар кўриш. Бунга сабаб - ресурсларга харажатларнинг ортиб бораётганлиги ҳамда ўзлари ишлаб чиқараётган товарлар ва кўрсатаётган хизматларнинг нархлари ва тарифларини тартибга солиш механизмлари такомиллашмаганлиги. Бундай субъектлардаги бошқарув тузилмаси улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун реал стимулларга эга эмас, дея қайд этилади ҳужжатда.
Вазиятни ўнглаш учун Молия вазирлиги давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштирувчи этиб белгиланди. Шу муносабат билан идорага қўшимча функциялар юклатилди, уларнинг бир қисми Марказий банк, Давлат активларини бошқариш агентлиги, бошқа давлат органлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.
Шунингдек, вазирлик тузилмаси ҳам ўзгарди, жумладан, қуйидагилар ташкил этилди:
• Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси (Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси негизида);
• Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси.
Ҳужжат билан назарда тутилган вазифалар қисмида Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятига бириктирилди. Бироқ илгаригидек бевосита президент ва бош вазирга бўйсунади ва ҳисобот беради.
Ҳужжат 22.05.2019 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади

10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди

08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин

09:59 / 23.11.2024