Батареяси бир қувватланишда рекорд узоқ вақт ишловчи смартфон яратилди

Фото: Energizer
Energizer компанияси 18 минг мА-соатлик батарея эвазига бир қувватланишда 50 кун ишловчи смартфон яратди. Гаджетнинг тақдимоти Барселонада 25 февралда бошланадиган MWC 2019 кўргазмасида бўлиб ўтиши керак.
Компания ўз маҳсулотини “бундай кучли батареяли дунёдаги илк смартфон” деб таърифлаган.
Батареянинг тўлиқ заряди 100 соат бетўхтов мусиқа тинглаш ва 2 кун видео кўришга етиши керак.
Шунингдек, смартфон энергия тежовчи технологияларни қўллаб-қувватлайди. Смартфон қуввати гаджетдан одатий фойдаланишда бир ҳафтага етиши кўзда тутилган.
Смартфон 16+2 Мпли олд қўш камерага, 12+5+2 Мпли орқа уч камерага эга. Қурилма MediaTek Helio P70 процессорида ишлайди.
Мавзуга оид

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025
Телефонга қарамлик: технологиялар бизни қандай тобе қилмоқда?

16:38 / 23.01.2025