Фаластин Исроилни давлат сифатида тан олмасликка чақирди

Фото: EPA
Фаластинни озод қилиш ташкилотининг (ФОҚТ) марказий кенгаши 15 январда Рамаллоҳдаги овоз бериш давомида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорига жавобан Исроилни давлат сифатида тан олмасликка чақирди. Бу ҳақда марказий кенгашга иқтибос келтирган ҳолда AFP маълум қилди.
“Марказий кенгаш ФОҚТ ижроия қўмитасини Исроил Фаластинни 1967 йилги чегараларга эга давлат сифатида тан олмагунча, Шарқий Ал-Қудсни босиб олишни ва мустамлакага айлантиришни бекор қилмагунча Исроилни тан олмасликка чақирди”, деб айтилган ҳужжатда.
ФОҚТ халқаро ҳамжамият томондан фаластин халқининг ягона қонуний вакили деб тан олинган.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

14:27 / 09.03.2025
Фото: Фаластин байроғини кўтарган активист Биг-Бенга чиқиб олди

18:20 / 07.03.2025