Экспортга мўлжалланган маҳсулотларга саломатлик сертификати берилади
«Экспортга мўлжалланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига саломатлик сертификатини бериш тартибини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Экспортга мўлжалланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига саломатлик сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
экспортга мўлжалланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига саломатлик сертификати бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминлайди;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги экспортга мўлжалланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига саломатлик сертификатини бериш учун тегишли санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария сертификатлари (хулосалар)ни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминлайди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2025 йил 1 июлга қадар саломатлик сертификатини бериш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган қуйидаги имкониятларни жорий этади:
- саломатлик сертификати электрон реестрини ишлаб чиқиш;
- саломатлик реестри маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц АҚШнинг Украинада Россия урушини тугатишдаги асосий ролини таъкидлади
Жаҳон | 11:41
-
Топ-менежерларга фидуциар мажбурият юклаш: афзалликлар ва рисклар
Ўзбекистон | 10:48
-
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
Жамият | 10:44
-
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги нималар билан шуғулланади?
Ўзбекистон | 10:28
Мавзуга оид

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

16:55 / 25.03.2025
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди

14:43 / 19.03.2025