Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди
Ушбу ҳолатда кўзни ишқаламаслик жуда муҳим, чунки бу усул билан бегона жисмлардан қутулишга уриниш инфекция юқтиришга олиб келиши мумкин.
Баҳорда одамлар кўпинча кўзларига ёт жисмлар — чанг ва лой киришидан азият чекади. Бундан ташқари, эрта баҳорда дарахтларни оқлаш пайтида кўзга оҳак тушиши ҳоллари ҳам тез-тез учрайди. Россиялик кўз шифокори Динара Лоова бундай вазиятда кўриладиган чоралар ҳақида маълум қилди.
“Мавсумлар алмашаётган пайтда тез-тез кузатиладиган шамолли об-ҳавода кўзга бегона жисм кириб қолиши мумкин. Бундан ташқари, қор эриганда шамол кўзга чанг ва тупроқни ҳам учириб келиши мумкин. Ушбу ҳолатда кўзни ишқаламаслик (айниқса кўчада, ифлос қўллар билан) жуда муҳим, чунки бу усул билан бегона жисмлардан қутулишга уриниш инфекция юқтиришга олиб келиши ёки зарарланиш майдонини янада кенгайтириши мумкин. Зудлик билан кўз шифокорига мурожаат қилиш лозим. Агар ёт жисм кўзда қотиб қолган бўлса, уни фақат жарроҳ олиб ташлай олади. Жисм чиқариб олингандан сўнг, яллиғланишга қарши ва ярани тузатувчи дори-дармонлар тавсия этилиши мумкин”, — деб таъкидлади шифокор.
Март ойида яна бир муаммо — дарахтларни оқлаш пайтида оҳак эритмасининг кўзга сачраши кузатилади.
“Бу офталмологларга яхши таниш бўлган, тез-тез учрайдиган ва жуда хавфли ҳодиса, чунки бундай эритма ишқорий бўлиб, ундан куйиш кислотадан куйишга қараганда анча оғирроқ кечади. Оқибатда бу кўриш қобилиятини бутунлай йўқотишга олиб келиши мумкин. Агар оҳак кўзга тушса, аввало қуруқ салфетка билан кўз юзасидаги эритмани олиб ташлаш лозим. Фақат шундан кейингина кўзни оқар сув билан яхшилаб ювиш мумкин. Бундан ташқари, албатта, тез тиббий ёрдам чақириш зарур”, — дея тавсия қилди шифокор.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025