Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди
Мутахассислар бедаво саналган ушбу касалликни даволаш йўлларини кўп йиллардан бери қидиради. Бу борада маълум ютуқларга эришилган бўлса-да, уларда айрим камчиликлар бор эди.

Фото: Getty images
Олимлар 1-тоифа диабет касаллигини даволашда катта ютуқларга эришди. Улар инсулин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни қон томирларини шакллантирувчи ҳужайралар билан бирга кўчириб ўтказишнинг янги усулини топди. Бундай ёндашув лаборатория сичқонларида касаллик ривожланишини муваффақиятли тўхтатган. Шу тариқа одамларда ҳам 1-тур диабетни даволаш усулларини ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлди.
1-тур диабет қандай пайдо бўлади?
Организмдаги иммунитет тизими ошқозон ости безининг оролчали ҳужайраларига ҳужум қилишни бошлаганда 1-турдаги қандли диабет юзага келади. Бу ҳужайралар инсулин гормонини ишлаб чиқариш учун масъул бўлиб, инсулин қондаги глюкозанинг ҳужайраларга ўтишини таъминлайди. Касаллик оқибатида ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаришни тўхтатади, организмга тушган шакарни қайта ишлаш қобилияти йўқолади ва одам яшашда давом этиши учун унга ташқаридан доим инъекция шаклида инсулин юборишга тўғри келади.
Олимлар кўп йиллардан бери бу касалликни даволаш йўлини излаяпти. Оролчали ҳужайраларни трансплантация қилиш соҳасида аллақачон маълум муваффақиятларга эришилган, аммо уларни шунчаки кўчириб ўтказиш етарли эмас — улар омон қолиши ва ишлаши учун қулай муҳит керак. Гап шундаки, меъда ости бези оролчаларини қалин қон томирлар тўри ўраб туради ва бу тўрни сунъий равишда қайта тиклаш ниҳоятда қийин.
Янги усул қандай ишлайди?
Уэйл Корнелл тиббиёт коллежи мутахассислари ушбу муаммонинг ғайриоддий ечимини таклиф этди: улар оролчали ҳужайралар билан бирга қон томир ҳосил қиладиган махсус рекомбинант R-VECs ҳужайраларини кўчириб ўтказишга қарор қилди. R-VECS лабораторияда оддий томир ҳужайраларидан яратилади. Тажрибада R-VECs тўлиқ қон томир тармоғини ҳосил қилди, бу тармоқ эса кўчириб ўтказилган оролчаларнинг ҳаёт фаолиятини тўлиқ таъминлай олди.
Тадқиқотчилар диабет билан касалланган бир гуруҳ сичқонларга оролчали ҳужайралар ва R-VECs ҳужайраларни бирга кўчириб ўтказди. Натижалар ҳайратланарли бўлди: кўчириб ўтказилган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни бошлаб, мураккаб қон томир тармоғини ҳосил қилди. Бунинг натижасида ҳайвонларнинг қонидаги глюкоза даражаси меъёрлашди ва 20 ҳафтадан ортиқ вақт давомида барқарор ҳолда қолди. Тажрибада бошқа гуруҳ сичқонларига R-VECsʼсиз фақат оролчали ҳужайралар кўчирилган. Натижада, уларда инсулин даражаси сезиларли даражада паст бўлган.
Тадқиқот ҳаммуаллифи, профессор Девид Редмонднинг таъкидлашича, R-VECs ёрдамида кўчириб ўтказилган оролчали ҳужайралар янги муҳитга муваффақиятли мослашган.
Усулнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги клиник синовлар олдидан ўтказиладиган тадқиқотлар давомида текширилади. Агар ушбу тадқиқотлар муваффақиятли якунланса, кейинги босқичда одамларда клиник синовлар ўтказилади. Бундай технология яқин келажакда, яъни бир неча йил ичида, 1-тур қандли диабетни даволашнинг янги усулини яратишга асос бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади
Ўзбекистон | 13:09
-
АҚШ Россияга қарши божлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини музлатиб қўйди
Жаҳон | 13:00
-
"Москва-Сити"да ВТБ дронлар таҳдиди туфайли масофавий ишлашга ўтди
Жаҳон | 12:58
-
Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Жамият | 12:37
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

15:37 / 24.06.2025