Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда
Олимлар нафақат ҳавонинг тозалигига, балки унинг намлигига ҳам эътибор беришга чақирмоқда. Намлик пасайиши нафас йўлларининг яллиғланиши хавфини оширади.

Фото: Shutterstock
Ердаги ҳароратнинг кўтарилиши бир қатор ҳудудларда намликнинг пасайишига олиб келмоқда, бу эса нафас йўлларига салбий таъсир кўрсатади. Олимларнинг аниқлашича, қуруқ ҳаводан узоқ вақт нафас олиш яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариб, астма, сурункали йўтал ва аллергик ринит хавфини оширади.
Лаборатория синовларида тадқиқотчилар нафас йўлларини қоплаб турадиган тўқима — бронхиал эпителий ҳужайраларига қуруқ ҳаво қандай таъсир қилишини ўрганди. Таҳлил натижаларига кўра, бундай шароитда ҳужайралар ёпишқоқ шиллиқ моддани кам ажратади ва яллиғланиш ҳақида хабар берувчи оқсиллар — ситокинларни янада фаолроқ ишлаб чиқаради.
Яна бир тажриба сичқонларда ўтказилди: соғлом ва нафас олиш тизими касалликларига чалинган сичқонлар бир ҳафта давомида қуруқ ҳаво таъсирида қолдирилди. Натижада уларнинг ўпкасида иммун ҳужайралари тўпланиб қолди — бу ҳам яллиғланиш жараёни юзага келганидан далолат беради.
Яна нималар маълум?
Иқлимга оид прогнозлар Ер юзида ҳаво намлиги янада пасайишини кўрсатмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб нафас йўллари қуриши билан боғлиқ касалликлар частотаси ортади. Бу айниқса, кўп вақтини кондиционерли хоналарда ўтказадиган одамлар орасида кузатилиши мумкин.
Тадқиқот муаллифлари нафақат ҳавонинг тозалигига, балки унинг намлигига ҳам эътибор беришга чақирмоқда. Уларнинг фикрича, бу иқлим ўзгариши фонида нафас олиш муаммоларининг олдини олишда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:33
-
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
Жаҳон | 21:20
-
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди
Жаҳон | 20:58
Мавзуга оид

18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади

21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади

08:02 / 05.04.2025
Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди

18:19 / 01.04.2025