ЕИ Марказий Осиё учун 12 млрд евролик инвестициялар пакетини эълон қилди
4 апрел куни Самарқандда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитида Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Марказий Осиё мамлакатлари учун 12 миллиард евролик сармоя пакети ажратилишини эълон қилди.

Фон дер Ляйен ўз нутқида ҳамкорликнинг тўртта асосий йўналиши: Транскаспий транспорт коридорини ривожлантириш, муҳим хомашёдан барқарор фойдаланишни таъминлаш, яшил энергия ва рақамли трансформацияни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
«Тараққиётни тезлаштириш учун бугун мен 12 миллиард евролик Global Gateway инвестиция пакетини эълон қилишдан хурсандман. Бу бизнинг Иттифоқ ва аъзо давлатлар сармояларини бирлаштиради. Биз буни Европа жамоасининг ёндашуви деб атаймиз. Ва у Марказий Осиёда янги лойиҳалар оқимини бошлайди. Бу ҳақиқатан ҳам ўзаро дўстлигимиздаги янги даврнинг бошланиши», — дея таъкидлади фон дер Ляйен.
Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, Марказий Осиёнинг Евросиё транспорт харитасининг асосий бўғини сифатидаги стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунинг учун минтақа Global Gateway доирасида устувор аҳамиятга эга.
Фон дер Ляйен ўтган йили Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратилганини, бунинг натижасида 2025 йилга бориб Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги товарларни етказиб бериш муддати икки баравар – 15 кунгача қисқартирилиши кераклигини эслатди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
Жаҳон | 11:08
-
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
Жамият | 10:49
-
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади
Жаҳон | 10:30
-
Мбаппе «Реал»даги илк қизилини олди, Салоҳ рекорд қўйишда давом этмоқда. Кун ўйинлари
Спорт | 10:27
Мавзуга оид

15:22 / 10.04.2025
Украина ЕИдан «визасиз божхона режими»ни узайтиришни сўради

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

19:40 / 09.04.2025
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади

10:55 / 08.04.2025