Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди
Узоқ вақт давомида композициявийлик, яъни алоҳида маъноли элементларни мураккаб тузилмаларга бирлаштириш қобилияти — фақат инсонга хос деб ҳисобланар эди. Аммо янги тадқиқот бу фикрни инкор қилди: олимлар бонобо маймунлари овозли мулоқотда худди шундай композициявийликдан фаол фойдаланишини аниқлашди.

Фото: vokrugsveta.ru
Science журналида чоп этилган мақолада айтилишича, тадқиқотчилар бир неча йил давомида Конго Демократик Республикасидаги Коколопори қўриқхонасида ёввойи бонобо маймунлари устидан кузатиб боришди. Улар алоҳида овозлар ва уларнинг бирикмаларининг маъносини аниқ тарзда шифрлаш учун ноёб методика яратишди. Овозли сигналларнинг ўзидан ташқари, уларнинг қачон ва қандай шароитда ишлатилганига ҳам эътибор қаратилди. Овоз чиқаришдан олдин ва кейин маймунлар қандай тутгани, атрофда йиртқичларнинг мавжудлиги каби 300 дан ортиқ параметр ҳисобга олинди.
Олимлар натижада боноболар «луғати»ни тузишга муваффақ бўлишди — бу ушбу турдаги маймунлар томонидан қўлланиладиган барча маълум овозларнинг маъноларини тизимли равишда таснифлаш бўйича илк уринишдир. Кейин эса улар овозларнинг бирикмаларда қандай қўлланилишини текширишди: бирикма умумий маъноси ундаги алоҳида қисмлар маъноларига боғлиқми-йўқми? Маълум бўлишича, кўп ҳолларда бирикманинг маъноси алоҳида овозлар маъноларининг йиғиндисига боғлиқ бўлган — бу эса композициявийликнинг асосий белгисидир.
Бундан ташқари, баъзи овоз бирикмалари нооддий композицияни намоён қилган — яъни бир маъно иккинчисини модификация қилган ҳолатлар кузатилган. Бу инсон тилида учрайдиган ҳолат — масалан, «ёмон раққос» иборасида «ёмон» сифати инсонни эмас, унинг раққос сифатидаги қобилиятини баҳолайди. Ҳайвонлар орасида бунга ўхшаш тузилмалар аввал ҳеч қачон ишончли тарзда қайд этилмаган эди.
Тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, боноболар томонидан ишлатиладиган барча овозлар ҳеч бўлмаганда битта композицион бирикмада учрайди — инсон тилида сўзлар қандай бўлса, худди шундай. Бу эса композициявийлик фақат инсонга хос хусусият эмас, балки анча қадимий феномен эканини англатади.
Бу кашфиёт тил пайдо бўлишига янги ёндашувни таклиф этади ва нутқ қандай ривожланганини тушуниш йўлида навбатдаги қадам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

00:10 / 23.03.2025
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди

10:30 / 22.03.2025