Етакчи тадбиркорлар аҳоли томорқасига сифатли уруғ ва кўчат етказиб беради
«Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Online mahalla» платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
2025 йил 1 июнгача аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиши якунланиб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
Шунингдек, намунали маҳаллалар жойлашадиган туман ва шаҳарлардаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизи босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштириш учун қамраб олинади.
2025 йил 10 апрелгача экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа графиги тасдиқланади.
2025 йил 20 апрелгача аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланиш ташкил этилади.
2025 йил 1 майгача маҳаллаларда амалга ошириладиган «яшил» ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.
Бундан ташқари, «бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш ҳамда резавор мева етиштириш бўйича юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден
Жаҳон | 17:19
-
UZCARD янги маҳсулотини ишга туширди: йўл ҳақи учун транспорт карталари тарифларига эга карталари
Ўзбекистон | 17:04
-
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
Ўзбекистон | 16:52
-
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади
Жаҳон | 16:34
Мавзуга оид

18:24 / 18.04.2025
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди

17:04 / 14.03.2025