1 апрелдан Россиядаги мигрантларга бир қатор чекловлар кучга кирди
Энди мигрант болалар рус тилидан имтиҳонсиз мактабга қабул қилинмайди, хорижликлар эга бўладиган SIM-карталар сони чекланади, айрим тоифалар учун хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилинади.

Фото: ТАСС
Россияда 1 апрелдан мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди. Asia-Plus қонунчиликдаги ўзгаришларни жамлаб, таҳлил қилди.
Мигрант болалар рус тилидан имтиҳонсиз мактабга қабул қилинмайди
Энди Россия мактабларига кириш учун чет эл фуқароларининг фарзандлари рус тилидан имтиҳон топшириши керак бўлади. У оғзаки ва ёзма шаклда ўтказилади, лекин биринчи синф ўқувчилари учун истисно қилинган - улар фақат оғзаки суҳбатдан ўтади. Агар бола етарли балл тўпламаса, у ўқишга қабул қилинмайди. Иккинчи имтиҳон фақат уч ойдан кейин мумкин бўлади. Тестдан ўтиш учун 5 баллдан 3 балл олиш кифоя.
Энди хорижликлар 10 тадан кўп бўлмаган SIM-карта олиши мумкин
Яна бир янгилик мобил алоқага тегишли. Энди Россияда қатъий чекловлар ўрнатилмоқда. Россия фуқаролари ҳар бир киши учун 20 тадан кўп бўлмаган SIM-картага эга бўлиши мумкин. Чет элликлар - 10 дан ортиқ эмас. Ушбу чекловлар бир абонентга баъзан юзлаб рақамлар рўйхатга олингани сабабли жорий этилди, бу фирибгарларга кулранг схемаларда SIM-карталардан фойдаланишга имкон берган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, 2024 йил сентябригача 24,9 минг киши 20 дан ортиқ SIM-картага эга бўлган.
Хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари энди ҳақиқий эмас
1 апрелдан бошлаб Россияда бир йил ва ундан кўпроқ вақт давомида фуқаролик, яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун вақтинчалик рухсатномага эга бўлганлар учун хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор бўлди.
Транспорт воситасини бошқаришни давом эттириш учун энди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида (ГАИ) назарий имтиҳон топшириш ва Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш керак бўлади.
Худди шу талаблар чет элда узоқ муддат истиқомат қилган ҳолда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган россияликларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Агар ҳайдовчи ҳужжатларни алмаштирмаса, у 15 минг рублгача жаримага тортилади, шунингдек, Россия гувоҳномасини олгунча ҳайдовчиликдан четлатилади.
Бундан ташқари, ноқонуний мигрантлар апрель ойининг охиригача Россиядаги ҳолатини қонунийлаштириши керак. Энди барча мигрантлар учун қатъий муддат бор: улар 2025 йилнинг 30 апрелига қадар ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солиши керак. Бунга риоя қилмаганлар назорат остидаги шахслар реестрига киритилади, яъни улар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Етти йилдан бери қидирувда бўлган ҳиндистонлик миллиардер Белгияда ҳибсга олинди
Жаҳон | 19:23
-
IWTC 2025: UZTELECOM рақамли трансформация ютуқларини намойиш этмоқда
Жамият | 19:00
-
Хитойлик аёл 6 марта ишхонадан бир дақиқа эрта кетгани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 18:42
-
Шавкат Мирзиёев Чорвоқдаги халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди
Ўзбекистон | 18:09
Мавзуга оид

20:39 / 11.04.2025
Россияда такси иловаларида мигрант ҳайдовчини рад қилиш функцияси жорий қилиниши мумкин

18:19 / 09.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома эгалари орасида етакчилар қаторида

09:30 / 09.04.2025
АҚШ депортацияга дучор бўлган ноқонуний мигрантларга кунлик жарима жорий этмоқчи

08:38 / 05.04.2025