Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома эгалари орасида етакчилар қаторида
Қарийб 60 минг нафар ўзбекистонлик Туркияда яшаш учун рухсатнома олган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар орасида юқори ўринларни эгаллаб турибди. Туркия миграция хизмати маълумотларига кўра, 3 апрель ҳолатига уларнинг сони 58747 нафарни ташкил қилади. Бу еттинчи ўрин ҳисобланади.
Биринчи ўринда Туркманистон фуқаролари – 121990 киши. Иккинчи ўринни Озарбойжон фуқаролари (85331 киши), учинчи ўринни Россия (81413 киши) эгаллаган. Кучли бешликни Эрон (76 416) ва Сурия (73 063) фуқаролари якунлаган.
Шунингдек, талаба сифатида яшаш учун рухсатномага эга бўлган ўзбекистонликлар сони - 5960 нафар (7-ўрин). Оилавий яшаш учун рухсатномага эга ўзбекистонликлар сони 15714 нафар (2-ўрин).
Умуман олганда, Туркия 1 миллиондан ортиқ хорижликларга яшаш учун рухсатнома берган. Уларнинг аксарияти Истанбул (533 минг), Анталия (108 минг) ва Анқарада (70 минг) яшайди.
Мавзуга оид

11:27
Россияга марказий осиёлик мигрантлар оқими камайгани айтилди

08:55
Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин

22:16 / 19.04.2025
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

23:11 / 18.04.2025