Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга марказий осиёлик мигрантлар оқими камайгани айтилди
Меҳнат мигрантлари Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ ва Европа каби меҳнат миграцияси йўналишларини танлашни бошлагани таъкидланмоқда.

Фото: Михаил Воскресенский / РИА Новости
Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда ишлаш истаги тобора камаймоқда ва шунинг учун улар Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ ва Европа каби меҳнат миграцияси йўналишларини танлашни бошлади. Бу ҳақда Россия ҳукумати қошидаги Молия университети профессори Александр Сафонов маълум қилди.
Мутахассис асосий сабабларни рубль курсининг тушиб кетгани, бу Марказий Осиё мамлакатлари резидентлари даромадларига таъсир қилгани, шунингдек, миграция сиёсатининг кескинлашуви деб атаган.
Шу билан бирга, таъкидланишича, республикаларнинг ўзлари фаол ривожланмоқда, Россия ва Хитой компаниялари ўз ишлаб чиқаришларини у ерга кўчирмоқда, шунинг учун мамлакатда иш ўринлари пайдо бўлмоқда. Ҳаттоки пастроқ маош ҳисобга олинса ҳам, ишчилар ўз мамлакатида қолиш орқали саёҳат ва ижара ҳақини тежаши мумкин.
Аввалроқ экспертлар 2025 йилда Россияга Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан анъанавий ишчи кучи ўрнини боса оладиган 35 минггача ҳиндистонлик ишчи келишини тахмин қилган эди. Шунингдек, бозорда Шри-Ланка, Непал ва Бангладешдан келган мигрантлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
-
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Жамият | 17:26
-
Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 16:19
Мавзуга оид

11:40 / 24.07.2025
Ўлимлар, иқтисодий йўқотиш ва катта харажатлар – аномал об-ҳаво Марказий Осиёга жиддий хавф солмоқда

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди

14:37 / 23.07.2025