Ўзбекистон | 14:37 / 23.07.2025
1003
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида шерикликни йўлга қўяди

Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Меҳнат, бандлик, фахрийлар ишлари ва ижтимоий сиёсат вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича давлат котиби Даниел Игрец билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда бандлигини тартибга солишга қаратилган қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар шерикликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорликларини ва белгиланган йўналишларда келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлади.

Мавзуга оид