Иқтисодиёт | 16:16 / 31.03.2025
2089
3 дақиқада ўқилади

Покистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотларини сақлаш омбори ташкил этилади

Покистон ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ҳамроҳлигида янги савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини тузиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борди.

Фото: "Дунё" АА

Делегация таркибидан тўқимачилик, фармацевтика, терини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, транспорт-логистика соҳасида фаолият юритувчи компания вакиллари ўрин олди.

Ташриф Имом ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилишдан бошланди. Шундан сўнг, Покистон вакиллари "Айритом" эркин иқтисодий зонаси бўлди. Меҳмонлар ЭИЗ фаолияти билан танишди. Ҳудудда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, янги лойиҳаларни амалга оширишда бериладиган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Покистоннинг NLC транспорт-логистика компанияси билан "Айритом" ЭИЗ ҳудудида сақлаш омборини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Herbion Naturals компанияси билан ҳам дори воситаларини сақлаш омборини яратиш бўйича музокаралар бошланди.

Покистон тадбиркорлар делегациясини Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қабул қилди. Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоятнинг етакчи иқтисодий тармоқлари – қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа йўналишлардаги салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Пешовар шаҳрида Сурхондарё саноат маҳсулотларини, жумладан кўмир, олтингугурт, минерал ўғитлар, ип-калава ва бошқа товарларни сақлаш омборини ташкил этиш ва шу ердан Покистон турли нуқталарига етказиб бериш юзасидан келишилди.

Вилоятда тўқимачилик, тери ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган корхоналар самарадорлигини янада ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

Термиз туманида жойлашган "Амудаёртекс" корхонаси базасида Покистоннинг Diners Group компанияси томонидан замонавий тўқимачилик ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Делегация аъзоларининг Nova pharm фармацевтика компанияси ва Top Quality Brand терини қайта ишлаш корхонасига ташрифлари чоғида ҳам дори субстанцияларини етказиб бериш ва Покистонга тайёр терини экспорт қилиш бўйича шартномалар тузилди.

Шунингдек, Жарқўрғон туманида жойлашган "Сурхонцементинвест" корхонаси негизида Покистон компаниясининг оператив бошқаруви орқали жаҳон бозорига замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлар билан кириб бориш бўйича лойиҳа келишилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти