Россияга Покистондан мигрантлар олиб кириш учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
Россия ва Покистон мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги Покистон элчиси Муҳаммад Холид Жамолий «Известия» нашрига маълум қилди.

Фото: Middle East Monitor
«Биз бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Бизда алоқалар бўлди. Биз уларнинг позициясини эшитдик ва Покистонга имкониятлар мавжудлиги ҳақида маълумот етказдик. Чунки аввал Москва ва Карачи ўртасида рейс бор эди. Шу боис, у ерда бу рейсларни қайта тиклашдан мамнун бўлишарди», — деди у. Шу билан бирга, йўловчи оқими ошса, бошқа йўналишлар ҳам эҳтимолдан холи эмас — барчаси уларнинг рентабеллигига боғлиқ бўлади, деб қўшимча қилди Жамоли.
Элчининг сўзларига кўра, шунингдек, Покистон Россиядан фуқаролари учун визалар режимини юмшатишини кутмоқда, «шунда кўпроқ одам кела олади». 2023 йил декабрида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия ҳукуматининг мазкур масалани фақат икки давлат ўртасидаги реадмиссия (депортация қилинган фуқароларни қайта қабул қилиш мажбурияти) бўйича ҳукуматлараро келишув имзолангандан сўнг кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган эди.
Бундан олдин Россиядаги ишчи кучи танқислиги шароитида маҳаллий бизнес Покистон фуқароларини МДҲдан келадиган меҳнат мигрантларининг ўрнини босувчи сифатида кўриб чиқаётгани хабар қилинган. Уларни қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарида ишга жалб қилиш режалаштирилган. Гап «малакали бўлмаган ишчилар — қадақловчилар, идиш тўпловчилар, ишлаб чиқариш линиялари операторлари» ҳақида кетмоқда, деб маълум қилган Ventra Industrial рекрутинг компанияси директори Олга Тонких.
Ўз навбатида, Свердловск области меҳнат ва бандлик департаменти директори Дмитрий Антонов ҳудуд Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва Шри-Ланкадан электромонтажчи, металлург ва қурилишчиларни жалб этиш юзасидан музокаралар олиб бораётганини билдирган.
Москва ҳукумати ҳузуридаги миллатлар ишлари бўйича кенгашнинг миграция масалалари бўйича комиссияси раҳбари Юрий Московскийнинг таъкидлашича, Покистон фуқаролари «Алабуга» саноат кластерга аллақачон олиб келинаётган экан. БМТ маълумотларига кўра, Покистон дунёдаги энг йирик миграция мамлакатларидан бири ҳисобланади ва ўтган йили 1,6 миллион киши мамлакатни тарк этган.
Бунгача Россия Транспорт вазирлиги Покистон билан авиақатновларни тиклаш масаласида ушбу мамлакат жавобини кутаётганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, вазирлик Россия рейсларининг иқтисодий жиҳатдан зарарсизлигини таъминлайдиган барқарор йўловчи оқими ҳали шаклланмаганини тан олди. Покистон Республикаси энергетика вазири Авайс Легарий эса мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри рейслар 2025 йилда йўлга қўйилиши мумкинлигини айтган.
World Population Review маълумотларига кўра, хавфсизлик даражаси бўйича Покистон 139-ўринни эгаллайди. Республикадаги асосий муаммолардан бири — терактлардир. Америка таҳлил маркази Stratfor 2019 йилда Россия аҳолиси қисқараётгани, Покистон ва Афғонистонда эса аҳоли сони кескин ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Россия ушбу мамлакатлар фуқаролари учун тобора жозибадор бўлиб бориши мумкинлигини башорат қилган эди. Марказ таҳлилчилари фикрича, россияликларни Покистон ва Афғонистондан келган мигрантлар билан тўқнашувлар кутмоқда, чунки менталитетлар фарқи катта.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция, Миср ва Иордания етакчилари Ғазо бўйича келишувни тиклашга чақирди
Жаҳон | 22:18
-
7 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:12
-
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди
Жаҳон | 21:50
-
АҚШда 14 ёшли ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир иловани ишлаб чиқди
Фан-техника | 21:43
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025