Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
Исроил Ғазо секторидан гаровга олинганларни қайтариш ниятида. Ҳамас Исроилнинг Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ва электр энергияси етказиб беришдаги чекловларини сулҳ бўйича музокаралар фонида танқид қилмоқда.

Фото: Abdel Kareem Hana/AP Photo/picture alliance
Гуманитар ёрдам етказиб бериш тўхтатилганидан сўнг Исроил Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни ҳам тўхтатди. «Биз барча гаровга олинганларни қайтариш ва Ҳамаснинг Ғазо секторида (уруш тугаганидан кейин) йўқлигини таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз», — деди Исроил энергетика вазири Эли Коэн 9 март, якшанба куни.
Ҳаракат вакили, ўз навбатида, Исроил ҳукуматини ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар фонида «арзон ва қабул қилиб бўлмайдиган шантаж тактикаси»да айблади.
Ғазода 58 нафар исроиллик гаровда қолмоқда
Ҳамас ва Исроил ўртасида халқаро воситачилар кўмагида тузилган келишувнинг 1 март куни якунига етган биринчи босқичида ҳамасчилар 33 нафар гаровга олинганларни Исроилга топширган, улардан саккиз нафари ҳалок бўлган. Бунинг эвазига Исроил қамоқхоналаридан 1800 га яқин фаластинлик маҳбуслар озод қилинди.
Исроил иккинчи босқичда «Ғазо секторини тўлиқ қуролсизлантириш» ва гаровга олинган қолган 58 кишини топширишни шарт сифатида қўйди, улардан 34 нафари Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) томонидан ҳалок бўлган деб эълон қилинди.
Ўз навбатида, Ҳамас Исроил Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетишини, қирғоқбўйи «блокадаси» тўхтатилишини, уни қайта тиклашни ва молиявий қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда, деди ҳаракат вакили AFP ахборот агентлигига.
Мавзуга оид

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

13:26 / 06.03.2025
«Сўнгги огоҳлантириш». Трамп Ҳамасдан гаровдагиларни озод этишни талаб қилди

12:50 / 06.03.2025