Жаҳон | 23:44 / 05.03.2025
6929
1 дақиқада ўқилади

Доғистонда бола кўтарган аёлнинг бошига муз қулаб тушди (видео)

Аёл шошилинч касалхонага ётқизилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Доғистон пойтахти Махачқалъада кўп қаватли уй томидан қулаган муз йўлакда бола кўтариб кетаётган аёлнинг бошига тушди. Аёл шошилинч равишда касалхонага ётқизилди.

3 март куни юз берган воқеа бинодаги кузатув камераларига тушиб қолган. Воқеа гувоҳлари аёлга ёрдамга келган. Касалхонада унга очиқ бош мия жароҳати ташхиси қўйилди. Аёлнинг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланди. Бола эса фақат тирналишлар билан жароҳатланган.

Россиянинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Терговчилар эҳтиётсизлик моддаси бўйича текширув олиб бормоқда. Унда максимал жазо етти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Қўмита матбуот хизмати фуқароларни об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлардан огоҳлантирди ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва ҳокимият органлари биноларнинг томларини сумалак, қор ва музликлардан ўз вақтида тозалаши зарурлигини қайд этди.

Мавзуга оид