Ўзбекистон | 22:24 / 04.03.2025
17976
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фото: ИИВ

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахт ИИББда жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилган. Тадбирда Президент Администрациясининг масъуллари, ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов, пойтахт сектор мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Равшан Султонхўжаев тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Равшан Султонхўжаев 2021 йилда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган Азиз Тошпўлатов президент фармони билан ички ишлар вазири лавозимига тайинланган эди. У ИИВ раҳбари лавозимида 2017 йил сентябридан буён ишлаб келган Пўлат Бобожоновни алмаштирди.

Мавзуга оид