Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Полковник Фарҳод Ҳасанов пойтахт ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Унга қадар мазкур лавозимда Дониёр Тошхўжаев фаолият юритган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Полковник Фарҳод Ҳасанов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ сайтидаги маълумотда келтирилган.
Фарҳод Ҳасанов 2020 йил сентябрдан бери Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан олдин Ҳасанов Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган полковник Дониёр Тошхўжаев лавозимдан олинган эди.
Дониёр Тошхўжаев 2019 йил июнига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи бўлган. 2019 йил январ–июн ойларида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йил июнида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи этиб тайинланган. 2020 йил январ ойида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилиб, бу лавозимда 2022 йил февралигача ишлаган. Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил августдан буён ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

22:24 / 04.03.2025
Тошкент шаҳар ИИББга янги бошлиқ тайинланди

13:05 / 08.02.2025
ИИББ: Автобусда вояга етмаган болага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган шахс ушланди

07:35 / 15.05.2024
Тошкентда ИИББ икки нафар шахсни қидирувга берди

15:41 / 29.03.2024