Жамият | 13:05 / 08.02.2025
15159
1 дақиқада ўқилади

ИИББ: Автобусда вояга етмаган болага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган шахс ушланди

Жиноят кодексининг 129-моддаси ("Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс вояга етмаган болага нисбатан тегажоғлик қилганлиги акс этган видео тарқалгани хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан видеода акс этган ҳолат бўйича ўрганишлар жараёни ўтказилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 феврал куни тахминан соат 21:00 ларда 1988 йилда туғилган Х.Ғ. Чилонзор тумани ҳудудида ҳаракатланаётган автобус салонида вояга етмаган, 2012 йилда туғилган У.И.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси ("Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид