Олимлар Марсда қумли соҳилларга эга бўлган океан изларини топди
Марснинг жанубий қисми қачонлардир сув, ҳаво ва қуруқлик туташган зона бўлган, деб таъкидлайди мутахассислар.
Хитойнинг “Чжужун” марсоходи Марс сатҳи остидан қадимий қирғоқ чизиғига оид белгиларни аниқлади. Бу топилма Қизил сайёрада миллиардлаб йиллар олдин океан бўлгани ҳақидаги фаразни тасдиқлайди, деб ёзмоқда The Guardian.
Олимларнинг бу хулосасига “Чжужун” томонидан Марс жанубидан олинган ер ости зондлаш маълумотлари асос бўлди. Улар тоғ жинслари қатламларининг пастлик томонга қиялашганини аниқлади. Бундай тузилмалар Ер сайёрасининг қирғоқларида ҳам учрайди, у сув кўтарилиши рельефини шакллантиради.
“Маълумотлар қирғоқ чизиғи мавжудлиги ва у вақт ўтиши билан ўзгариб борганини кўрсатмоқда. Бу сув кўтарилиши ва пасайиши, тўлқинлар ҳамда дарёлар олиб келган чўкинди материаллар таъсирида юз берган”, — деб таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири, Пенсилвания университети профессори Бенжамин Карденас.
Унинг айтишича, пляж Марс океанининг ичкарисига камида 1,3 километргача кириб борган бўлиши мумкин. Олимлар ушбу тузилма бошқа сабаблар, жумладан, вулқон фаолияти, дарёлар ёки қум тепаликларидан юзага келган бўлиши мумкинлигини рад этди.
Карденаснинг таъкидлашича, Марснинг бу қисми қачонлардир сув, ҳаво ва қуруқлик туташган зона бўлган — фаразларга кўра, Ерда ҳам ҳаёт худди шундай жойларда пайдо бўлган.
“Ўша жойни ўзим бориб кўришни истардим”, — деб қўшимча қилди Карденас.
Аввалроқ, Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинганди. Уларнинг кўпчилиги жуда чидамли, ҳатто -196 градусгача совуққа бардош бера олади.
Мавзуга оид

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

17:02 / 26.02.2025
Олимлар 100 ёшга киришга ёрдам берувчи 10 та маҳсулотни маълум қилди

15:15 / 19.02.2025
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди

14:00 / 17.02.2025