Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди — тадқиқот
Сутда ёғ миқдори юқори бўлгани сабабли сувда ёмон эрийдиган моддалар инсон ёки сигир сути билан аралаштирилганда самарали таъсир қилади.
Монаш университети раҳбарлигида ўтказилган янги тадқиқот инсон ва сигир сутини қўшиб ичиш айрим дориларнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширишини аниқлади.
Аввалги тажрибалар сут ёрдамида турли дорилар организмга яхшироқ сингишини кўрсатган эди — безгакка қарши дорилар ва паразитар инфекцияларни даволашда қўлланадиган празиквантел шулар жумласидандир. Сўнгги тадқиқот натижасида деярли ҳар бир хонадонда топиладиган ушбу маҳсулот дори-дармонларнинг организмга сўрилишини оширишига шубҳа қолмади. Бу айниқса болаларни даволашда муҳим.
“Биосингувчанлик” атамаси дорининг қон оқимига қанча миқдорда киришини ифодалайди. Бу бир неча омилларга, жумладан, ошқозон ва ичак pH даражасига боғлиқ. Бундан ташқари, ошқозон-ичак трактидаги ферментлар ва метаболизм ҳам сўрилишга таъсир кўрсатади.
Танамиз асосан сувдан иборат — агар дори сувда ёмон эриса, унинг фақат бир қисми қонга ўтади. Липофил дорилар яхши эриши ва сингиши учун ёғ керак (шунинг учун шифокорлар баъзи таблеткаларни овқат билан ичишни тавсия қилади).
Сутда ёғ миқдори юқори бўлгани сабабли сувда ёмон эрийдиган моддалар инсон ёки сигир сути билан аралаштирилганда самарали таъсир қилади.
Ҳайвонларда ўтказилган тажриба давомида олимлар сут билан аралаштириб ичилган дорилар 175 фоизгача самаралироқ сўрилишини аниқлади.
Аммо паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тиббий препаратларда сутдан фойдаланиш билан боғлиқ муайян муаммолар мавжуд. Совитиш имконияти чеклангани туфайли, масалан, Африкадаги оддий одамлар ҳаётига бундай амалиётларни жорий этиш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабли, олимлар хавфсиз ва самарали сут формулаларини ишлаб чиқишга уринмоқда. Бу формулалар иссиқ иқлим шароитида ҳам беморларнинг кенг доираси учун қулай бўлиши керак.
Ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар болалар учун янада самаралироқ ва хавфсизроқ дори воситаларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин. Бу айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги чекланган ресурслар шароитида жуда долзарб масала.
Сут ўз таркибидаги ёғлар, оқсиллар ва углеводлар туфайли баъзи дори воситаларининг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ёғлар билан айрим витаминлар ва дори моддалари яхшироқ сўрилади. Оқсиллар эса дори воситаларининг фаол таркибий қисмлари билан боғланиб, уларнинг ажралиб чиқишини секинлаштиради ва таъсир муддатини узайтиради.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича меморандум имзолайди
Ўзбекистон | 15:17
-
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон | 15:06
-
«Учрашувга ҳали эрта». Истанбулдаги музокараларнинг қисқача якунлари
Жаҳон | 14:50
-
Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейси учиб кетди
Жаҳон | 14:46
Мавзуга оид

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025