24 феврал куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет эртага, 24 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...–5 даража, Устюртда кечаси –10...–15 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), айрим жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража, Навоий вилояти шимолида кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, 23–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

13:01
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

10:47 / 15.03.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

12:37 / 14.03.2025
Ҳафта охирида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

11:04 / 11.03.2025