Ўзбекистон | 12:37
5690
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+25 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

14–16 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +25 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +7…+9 даража, кундуз кунлари +19…+22 даража бўлади.

Мавзуга оид