Ўзбекистон | 12:26 / 22.02.2025
12355
1 дақиқада ўқилади

Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманидаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант баландликдан йиқилиб вафот этди. 

Россия ОАВ хабарига кўра, Пулково шоссесидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этган

Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ташкил этилган. Терговчилар ишчининг қурилишдаги ўлими ҳолатини аниқламоқда.

Мавзуга оид