Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
Санкт-Петербургда ишлаш учун бориб, қийналган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари Санкт-Петербургдаги “Армаган”, Челябинскдаги “ЦК Новий век”, “ЕвроДом”, “Энергоинжиниринг” корхоналари раҳбарияти ва бу ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашув ўтказди.
Меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазият тубдан ўзгаргани, фуқароларнинг чет элда ишлаши учун шароитлар яратиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатли меҳнат бозори билан таъминлаш, қайтиб келгандан кейинги тақдирига бефарқ бўлмаслик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Иш берувчилар билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Натижада юртдошларни мазкур корхоналарда иш билан таъминлашга келишиб олинди.
Санкт-Петербургда ишлаш учун бориб, мураккаб вазиятда қолган фуқароларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Мавзуга оид

12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

13:44 / 18.02.2025
Фуқароларга янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади

08:43 / 11.02.2025
Европа Иттифоқи ўзининг ташқи ёрдами тақсимотини қайта кўриб чиқади

08:13 / 25.01.2025