5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги метан заправкада 5,7 млрд сўмлик газ ноқонуний фойдаланилди.
Бош прокуратура маълум қилишича, “П.М.Г.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатган.
Бунинг оқибатида 5,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

10:51 / 22.02.2025
270 млн сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

10:10 / 22.02.2025