“Ўтган йили 1 км навбат бўлса ҳам газ қуярдик” - водийда метан муаммоси
Бу йилги қиш водий ҳайдовчилари учун аввалги йиллардан-да оғир келди. Ўтган йили худди шу пайтда соатли режимда, навбат кўп бўлса-да ишлаб турган метан заправкалар бу йил деярли очилмади. “Метанни эсдан чиқарганман. Ижарага Damas олиб ҳайдовчилик қиламан. Иложсизликдан бензинда юрибман. Ижара, кунлик даромаддан орттириб бола-чақамга зўрға 4 та нон олиб киряпман холос”, дейди ҳайдовчилардан бири.
20 феврал куни Kun.uz мухбири Фарғона шаҳридаги бир қанча метан заправкаларда бўлиб ҳолат билан танишди. Соат 16:30 лар чамаси заправка эшикларига қулф осилган. Лекин шунда ҳам “очилиб қолармикан?” дея умид билан машинасини навбатга қўйиб турган ҳайдовчилар жуда кўп.
“Бензинда юрганимга кўп бўлди. Бензин қиммат, ҳам сифатсиз. Иложсизликдан 80 маркали бензин қуйиб юрибман. Танишларим заправкалар кечаси шартномаси борлар учун қуйиб беряпти дегани учун умид билан келиб навбатга қўйдим. Чиқмаган жондан умид-да. Ҳайдовчиларга бу йил ҳар йилгидан-да оғир келди. Қийналиб кетдик”, дейди ҳайдовчилардан бири.
“Машиналарга газ қуйиб сотсак бизга ҳам яхши-ку, ишламаганимизга анча бўлди. Тепадан газ беришмаганидан кейин ишлай олмаяпмиз-да. Қувурларда босим паст дейишяпти. Давлат машиналарига, заправкамиз билан шартнома қилган айрим ташкилотлар учун кечаси 1-2 соатга очиб қуйиб беряпмиз”, дейди АГТКШ ишчиларидан бири.
Соат 20:00 да саноқли заправкалар ўз эшигини очди. Олди қаторнинг ҳаммасини катта юк машиналари эгаллаган. Ташқарида эса енгил машина ҳайдовчилари мўлтираб турарди...
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров
Мавзуга оид

14:10 / 09.03.2025
“Касбингизни севсангиз, қийинчиликлари билинмайди” – кранчи, терговчи, поезд ва автобус ҳайдовчи аёллар ҳикояси

20:59 / 01.03.2025
Тишлари тўкилган қонун, автомобил импортидаги музлаш ва Узундаги жиноят(лар) — ҳафта дайжести

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

08:57 / 24.02.2025