Ўзбекистон | 10:43 / 21.02.2025
14124
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ артисти Нафиса Тўхтаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

У Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган.

Унинг ижросидаги «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлар халқ маънавий меросининг дурдоналарига айланган. 

Kun.uz жамоаси Нафиса Тўхтаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид