Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев вафот этди
Комик роллари билан мухлислар меҳрини қозонган Ҳусан Мусабоев 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У «Телевизион миниатюралар театри»даги роллари билан томошабинлар орасида танилганди.

Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, комик роллари билан мухлислар меҳрини қозонган Ҳусан Мусабоев 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳусан Мусабоев ўзининг комедик роллари, хусусан, «Телевизион миниатюралар театри»даги роллари билан томошабинлар орасида танилганди.
Шунингдек, у «Ажойиб хаёлпараст», «Бозор кўрмаган йигит», «Анора», «Ҳаёт мамот», «Мен бу мен», «Ўғригина келин», «Эр бермоқ – жон бермоқ», «Жиблажибон», «Алдамадим, ҳазиллашдим», «Ана холос!», «Супер хизматкор», «Яша, хотин!» каби кўплаб филмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.
Ҳусан Мусабоев театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилди.
Kun.uz Ҳусан Мусабоевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.