Жамият | 15:29 / 18.02.2025
3434
2 дақиқада ўқилади

Узун туманида она ва бола ўлдирилиб, уйи ёқиб кетилди

Оиланинг яна икки нафар вояга етмаган фарзанди туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Улар бош соҳасидан жароҳат олган. Прокуратура жиноят иши қўзғаб, тергов ҳаракатларини бошлади.

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида бир оиланинг икки аъзоси ўлдирилиб, уйи ёқиб кетилди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, туманнинг Янгийўл маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Э. 15 феврал куни соат 3:39 ларда туман ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, қўшниси М.Р.нинг яшаш хонадонида ёнғин бўлаётганини айтган. Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида фуқаро М.Р. ва унинг вояга етмаган фарзанди О.Ҳ.нинг мурдаси топилган. Улар бош қисмидан тан жароҳатлари олган.

Шунингдек, оиланинг яна икки фарзанди М.Ҳ. ва З.Ҳ. бош соҳасидан олган тан жароҳати билан Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қотиллик) 2-қисм “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид