Жаҳон | 13:58 / 18.02.2025
483
2 дақиқада ўқилади

Украина ва НАТО янги марказда Россия билан уруш тажрибасини ўрганмоқда

НАТО Полшада Россияга қарши уруш тажрибасини ўрганиш учун марказ очди. Бу алянс ва Украинанинг биринчи қўшма ташкилотидир. Хулосалар жанг майдонида ва НАТОнинг ҳарбий стратегиясида қўлланади.

Фото: Christian Ohde/Chromorange/picture alliance

17 феврал, душанба куни Полшанинг Бидгош шаҳридаги НАТО базасида Украинанинг Россияга қарши уруш тажрибасини таҳлил қилиш маркази очилди. Ушбу янги ташкилотнинг расмий номи — Қўшма таҳлил, ўқитиш ва таълим маркази (JATEC). Бу марказда Украина ва Шимолий Атлантика алянси Украина ҳарбийлари ва тинч аҳоли вакилларининг Россия агрессиясини қайтариш бўйича орттирилган тажрибасини биргаликда ўрганади ва ундан хулоса чиқаради.

Ягона ташаббус

Бундан ташқари, марказнинг вазифалари орасида Украинанинг НАТОга чуқурроқ интеграциялашуви, Украина қуролли кучлари ва алянснинг ўзаро мувофиқлигини ошириш, мудофаа қобилияти, Украина ва НАТО мамлакатларидаги инқирозларга чидамлиликни ошириш киради.

НАТО матбуот хизматига кўра, JATEC алянс ва аъзо бўлмаган давлат ўртасидаги ягона қўшма ташаббусдир. Бундан ташқари, бу НАТО ва Украина ўртасидаги биринчи фуқаролик-ҳарбий қўшма ташаббусдир. Алянс расмийси DW'га тушунтирганидек, бу ёндашув муҳим, чунки Россия ҳарбий тажовузкорлиги нафақат армияга, балки агрессияни қайтариш ва уруш оқибатларини юмшатишда фаол иштирок этаётган бутун Украина жамиятига ҳам таъсир кўрсатади. Унинг фикрича, НАТОнинг потенциал қуролли можарога тайёрланишида ушбу тажрибани ҳисобга олиш муҳим.

Мавзуга оид