Россия дрони Чернобил АЭС ҳимоя қобиғига тушди — Зеленский
Халқаро атом энергияси агентлиги Чернобилдаги воқеа «ядро хавфсизлигига таҳдид давом этаётганини англатади», деди. Россия томони ҳодисани «провокация» деб баҳолади.

Фото: Видеодан кадр
13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси Россиянинг дрони Чернобил АЭС энергия блоки устида қурилган ҳимоя қобиғига тушди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский хабар берди ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ҳам тасдиқлади.
«Украина бу қобиқни Европа ва дунёнинг бошқа давлатлари, Америка билан биргаликда одамлар учун ҳақиқий хавфсизликни истаган ҳар бир киши билан бирга қурди. Бундай иншоотларга ҳужум қилиши, АЭС ҳудудини эгаллаш ва оқибатларини умуман ҳисобга олмасдан ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин бўлган дунёдаги ягона давлат бу бугунги Россиядир», деб ёзди Зеленский.
Украина раҳбари сўзларига кўра, қобиқ катта зарар кўрган. Ҳозир ёнғин ўчирилган ва радиация фонида ўзгаришлар қайд этилмаган.
ХАЭА расмийларининг айтишича, улар портлаш овозини тунги соат 2 ларда эшитган. Шунингдек, улар айни пайтда АЭС ичкариси ва ташқарисида радиация даражаси нормал чегараларда қолаётганини тасдиқлади. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Агентликнинг таъкидлашича, Чернобилдаги воқеа ва Запорижжя АЭС атрофида ҳарбий фаолликнинг кучайиши «ядро хавфсизлигига таҳдид давом этаётганини англатади».
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг баёнотларини «провокация» ва «фирибгарлик» деб атади. «Атом энергетикаси инфратузилмаси объектларига ҳужумлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас <...> Россия ҳарбийлари буни қилмайди», деди у.
Вайрон бўлган Чернобил АЭС устидаги ҳимоя қобиғи 2019 йилда қурилган. У 1986 йилда реактор портлагандан кейин радиация тарқалишининг олдини олади. У жорий асрнинг охиригача туриши керак.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59 / 10.03.2025