Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласи Осиёда энг бадавлат деб топилди
Reliance Industries конгломератига эгалик қилувчи Амбани оиласи 90,5 млрд долларлик молиявий активлари сабаб Bloomberg рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Bloomberg
Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласи Bloomberg агентлиги томонидан тузилган Осиёнинг энг бадавлат 20 та оиласи рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Рўйхатдан шунингдек, Ҳиндистон, Таиланд, Хитой, Индонезия, Малайзия ва бошқа давлатларнинг бадавлат оилалари ўрин олган. Ҳиндистондаги Reliance Industries конгломератига эгалик қилувчи Амбани оиласи 90,5 миллиард долларлик молиявий активлари сабаб рўйхатда биринчи ўринни эгаллади
Рейтингда иккинчи ўрин 42,6 миллиард доллар бойликка эга Таиланддаги Чераванонт оиласига насиб этди — улар озиқ-овқат маҳсулотлари ва Осиёдаги етакчи телекоммуникация бизнеси билан шуғулланувчи Charoen Pokphand компаниялар гуруҳига эгалик қилади. Индонезиялик банкир Хартоно эса 42,2 миллиард долларлик капитал билан учинчи ўринни банд этди. Bloomberg Амбанидан ташқари рўйхатга яна олтита ҳинд миллиардерлари оиласи ҳам киритган.
Ҳиндистондаги миллиардерларнинг жами бойлиги охирги 10 йил уч баробарга ошган ва ҳозирда 905,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Швейцариянинг UBS Group молиявий ҳолдинги маълумотларига кўра, бу вақт ичида ҳинд миллиардерлари сони икки баробардан зиёдга ошган ва 300 га яқинлашган. Мамлакатда айни вақтда капитали 1 миллиард доллардан ошадиган 108 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу кўрсаткич орқали Ҳиндистон дунёдаги топ-3 ликка киритилган. Оилавий бизнес Ҳиндистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим рол ўйнаган ва мамлакатнинг иқтисодий ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатган. Урбанизация, саноат салоҳиятининг ўсиши ва Ҳиндистоннинг яшил энергияга ўтиши каби омиллар ҳинд миллиардерлари сонининг сезиларли даражада ошишига олиб келган.
Прогнозларга кўра, яқин ўн йилда Ҳиндистондаги миллиардерлар сони Хитойда 2020 йилгача кузатилган ҳолат каби ўсишда давом этади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди
Жаҳон | 16:11
-
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди
Жаҳон | 14:55
-
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади
Ўзбекистон | 14:51
-
Мисрдан узилаётган Ғазо, Трампнинг Россияга чақириғи ва «Бож уруши»да чекинмаётган Хитой — кун дайжести
Жаҳон | 14:26
Мавзуга оид

21:17 / 10.04.2025
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади

22:59 / 07.04.2025
Ҳиндистонда сохта кардиожарроҳ 15 кишини операция қилди. Камида етти бемор вафот этди

20:44 / 01.04.2025
Ҳиндистон Трампнинг «иккиламчи божлар» таҳдидидан сўнг Россия нефтига муқобил излашни бошлади

22:09 / 26.03.2025