Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди
Москвада куч тузилмалари маҳаллий аҳоли шикоятларидан сўнг «Бодрость» номли ҳаммомда рейд ўтказди. Текширув пайтидаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Анна Темнышова / Вечерняя Москва
«Бу ерга кўп қирғизлар келади», — дейилади видеога илова қилинган изоҳда.
«Инсонлар ишдан кейин дам олиш учун ҳаммомга келган эди. Аммо буғланиш ва чўмилиш ўрнига — ОМОН босқинига дучор бўлишди. Бақир-чақир, ур калтак-сур калтак, ҳаммани юзтубан ерга ётқизишди, ҳайвонлардек. Кўпчилигининг танасида катта-катта кўкаришлар, қора доғлар бор. Бу текширув эмас — бу қийноқ», — деб ёзди Facebook’да Миржан Балибаев исмли фойдаланувчи. У ўз саҳифасида ҳаммомдаги ОМОН босқини видеосини ҳам жойлаштирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, рейдга гўёки ҳаммом маъмурияти маҳаллий аҳолини чўмилишга киритмаётгани сабаб бўлган.
Ҳозирча Москва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан расмий баёнот берилмади. Шунингдек, ҳамма маъмурияти ҳам воқеага изоҳ бермаган.
Аввалроқ Москванинг Люблинская кўчасидаги «Марино» метро бекати яқинидаги «Мариэл» савдо марказида жойлашган Spirit Fitness тармоғи клубларидан бирида ҳам ОМОН рейди ўтказилгани хабар қилинган эди.
Фитнес-клуб мижозларидан бири журналистларга айтишича, кучишлатар тузилмалар ходимлари клубга келганларни юзтубан қилиб ётқизган, одамлар 15 дақиқага яқин ётишган, кейин залдан вояга етмаганлар ва аёллар чиқариб юборилган, қолган эркаклар эса этник келиб чиқишига кўра ажратилган ҳамда уларнинг паспортлари текширилган.
Мавзуга оид

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

08:57 / 23.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

13:55 / 19.04.2025