Жамият | 08:48 / 10.02.2025
5350
1 дақиқада ўқилади

Иситишда резина шиналардан фойдаланган иссиқхоналар жаримага тортилди

Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланди.

Фото: Экология вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари билан биргаликда 8 февраль куни тунги вақтда Тошкент вилоятидаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилди. 

Экология вазирлиги хабар беришича, тадбир давомида Тошкент туманида 13 та, Қибрай туманида 10 та, Зангиота туманида эса 16 та иссиқхона фаолияти ўрганилди. 

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланди. 

Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланди.

Мавзуга оид