1,6 миллиард сўмлик автомобиль шиналарини ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. иштирокида кўрикдан ўтказилди.
Текширув давомида, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1,6 миллиард сўмлик 5662 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
“Ҳужжатлардан яширилган шиналарга 791,7 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида

11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

09:31 / 21.02.2025