Ливанда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди
Ливан президенти Жозеф Аун мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади. 24 нафар вазирдан иборат ҳукуматга Наваф Салом бошчилик қилади.

Фото: AFP
Ливан президенти Жозеф Аун бош вазир Наваф Салом бошчилигидаги янги ҳукумат таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда президент канцелярияси маълум қилди.
Ливанни оғир иқтисодий инқироздан олиб чиқиши ва Исроил ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатларини бартараф этиши керак бўлган Вазирлар Маҳкамаси таркибидан 24 нафар вазир ўрин олди.
Республика президенти бош вазир вазифасини вақтинча бажариб келган Нажиб Микати ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Наваф Салом — дипломат ва БМТ Халқаро судининг собиқ раиси, у Ливан суд тизимини ва иқтисодиётни ислоҳ қилишга, шунингдек, мамлакатда барқарорликни таъминлашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, январ бошларида Ливан парламенти овоз беришнинг иккинчи турида армия бош қўмондони Жозеф Аунни мамлакат президенти этиб сайлаганди. Экспертлар мамлакатдаги деярли барча сиёсий кучлар, жумладан, «Ҳизбуллоҳ»ни ҳам қаноатлантирадиган номзод бўлгани туфайли унинг сайланиши эҳтимолини юқори баҳолаётганди.
Ливанда президентни сайлаш жараёни Конституция ва ҳокимиятнинг конфессионал тақсимотига асосланган мамлакат сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари билан тартибга солинади. Ливан президенти 128 депутатдан иборат парламент томонидан олти йил муддатга сайланади ва у кетма-кет иккинчи муддатга ушбу лавозимни эгаллай олмайди.
Мавзуга оид

23:03 / 23.02.2025
Исроил «Ҳизбуллоҳ» собиқ етакчисининг дафн маросими вақтида Ливанга ҳужум қилди

23:07 / 16.02.2025
Эрон Ливаннинг илтимоси сабаб Байрутга барча авиарейсларини тўхтатди

21:56 / 01.02.2025
Исроил армияси Ливан жанубидаги уйларни ёқиб, ўт очишни тўхтатиш режимини бузди

09:43 / 10.01.2025