Исроил армияси Ливан жанубидаги уйларни ёқиб, ўт очишни тўхтатиш режимини бузди
Ливан ва Исроил ўртасидаги келишувга кўра, исроиллик ҳарбийлар 60 кун ичида эгалланган ҳудуддан чиқиб кетиши керак эди. Аммо Исроил томони қаршилик кўрсатаётгани боис Ливан армияси озод этилиши керак бўлган аҳоли пунктларига кира олмаяпти.

Фото: Anadolu Ajansi
Исроил ҳарбийлари ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак бўлган Ливан жанубида жойлашган Айтарун аҳоли пунктидаги уйларни ёқиб, ўт очиш режимини бузди, деб хабар беради Anadolu Ajansi.
Исроил қўшинлари мазкур аҳоли пунктидан чиқиб кетиб, унинг назоратини Ливан армияси ихтиёрига бериши кутилмоқда. Аммо ўн кундан буён Ливан армияси исроиллик ҳарбийлар томонидан кўрсатилаётган қаршиликлар туфайли ҳудудга кира олмаяпти. Айни вақтда Исроил ҳарбий техникалари ёрдамида тўсиб қўйилган йўлларни очиш ишлари амалга оширилмоқда.
Исроил қўшинлари тўлиқ чиқиб кетиб, вазият барқарорлашмагунга қадар аҳолининг Айтарунга қайтиши тақиқланган.
2024 йил 27 ноябр куни Ливан ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган бўлиб, унинг доирасида исроиллик ҳарбийлар 60 кун ичида Ливан жанубидаги эгалланган ҳудудлардан чиқиб кетиши керак эди. Аммо Исроил томони Ливан армияси минтақага «тўлиқ жойлашмаганини» маълум қилиб, ҳудудни тарк этиш муддатини 18 февралга қадар узайтирган.
Аввалроқ Ливан парламенти овоз беришнинг иккинчи турида армия бош қўмондони Жозеф Аунни мамлакат президенти этиб сайлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:25
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025