АҚШ президенти ЖАРга молиявий ёрдамни тўхтатмоқчи
Доналд Трамп Жанубий Африка Республикаси ҳукумати жамият манфаати йўлида экспроприация қилишга қарор этган мулк учун «нол компенсация» тўлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси фонида Жанубий Африкани инсон ҳуқуқларини бузишда айблади.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Африкага молиявий ёрдамни тўхтатмоқчи. Оқ уй раҳбари 3 феврал, душанба куни Truth Social'да: "Жанубий Африка ерларни мусодара қилмоқда ва одамларнинг айрим гуруҳларига жуда ёмон муносабатда бўлмоқда", деб ёзди.
Гап «инсон ҳуқуқларининг кенг кўламли бузилиши» ҳақида кетмоқда, деди республикачи. Молиявий ёрдамнинг тўхтатилиши Претория вазиятни ўрганмагунча сақланиб қолади, дея таҳдид қилди Трамп.
Мулкни олиб қўйишда «нол компенсация»
2024 йил охирида Жанубий Африка президенти Сирил Рамапоса ҳукуматга давлат манфаатларини кўзлаб экспроприация қилинган мулк учун маълум шароитларда «нол компенсация» таклиф қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини имзолади. Янгилик ҳокимиятга эгаси билан келишувга эришмасдан туриб, ўзбошимчалик билан экспроприацияни амалга оширишга имкон бермайди, дея қайд этди Претория.
Бироқ айрим гуруҳлар қўшни Зимбабведа мустақилликка эришилганидан кейин юзага келган вазият такрорланишидан қўрқишади. Ўша пайтда Зимбабве ҳукумати оқ танлиларга тегишли бўлган шахсий фермер хўжаликларини эгаларига ҳеч қандай товон тўламаган ҳолда мусодара қилган.
Жанубий Африкада ерга эгалик қилиш нозик масала бўлиб қолмоқда. Аксарият қишлоқ хўжалиги ерлари ҳали ҳам оқ танлиларга тегишли, ҳатто апартеид тугаганидан ўттиз йил ўтган бўлса ҳам.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37 / 10.03.2025