АҚШ Ўзбекистоннинг мингга яқин фуқаросини депортация рўйхатига киритди — ОАВ
Мигрантлар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация этиш бўйича якуний қарор қабул қилингани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
Қўшма Штатлар қарийб 1,5 миллион мигрантни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона хизматининг (ICE) 2024 йил ноябр ойидаги ҳисоботига таяниб Fox News хабар берди.
Қайд қилинишича, депортация қилинадиган Ўзбекистон фуқаролари сони 975 кишини ташкил этади.
Мигрантлар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация этиш бўйича якуний қарор қабул қилинган. Депортация қилинадиганлар орасида сон жиҳатдан Мексика (252 044), Гватемала (253 413), Ҳондурас (261 651) ва Салвадор (203 822 киши) фуқаролари етакчилик қилмоқда.
Рўйхатда Хитой фуқаролари қарийб 40 минг кишини ташкил қилади. Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон (369), Қирғизистон (319), Тожикистон (149) ва Туркманистон (40) фуқаролари ҳам бор.
Бундан ташқари, рўйхатда аллақачон мавжуд бўлмаган давлатлар — СССР ва Югославия ҳам келтирилган. Бундай паспортларга эга бўлган шахслар айнан қайси давлатга юборилиши номаълум.
Қайд қилинишича, ҳибсга олинмаган ноқонуний мигрантлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, 2021 молия йилида 3,7 миллионни, 2022 молия йилида қарийб 4,8 миллионни ташкил қилиб, 2023 молия йилида 7 миллиондан ошган.
Таъкидланишича, ноқонуний мигрантлар депортациядан ҳимояланиш учун судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолатда ICE уларни депортация қилолмайди.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

17:32 / 10.03.2025