Жамият | 23:54 / 27.01.2025
8876
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин чиқди — видео

ФВБ ҳолат юзасидан бирламчи маълумот берди. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва уни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берди.

Қайд этилишича, 27 январ куни соат 21:33 да Учтепа тумани Тақачи МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган (18-сонли автобус саройи яқинида) тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 21:40 да етиб борган ва ёнғин соат 22:03 да қуршаб олинган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

 

Мавзуга оид