Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан бемор 4 соат давомида бир неча тиббиёт муассасасига олиб борилгани, якунда у кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Фото: Видеодан кадр
Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротаба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.
Бундан ташқари, М. Б.ни 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, жорий йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чақирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.
6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.
Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўрсатгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.
Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.
Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.
ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.
Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда, дейилади Республика тез тиббий ёрдам маркази хабарида.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

22:14 / 06.03.2025