Трамп жамоасида ихтилофга олиб келган биринчи масала маълум бўлди
Сиёсатчи тарафдорлари бож тарифлари бўйича якдил фикрга эга эмас, бу биринчи ихтилоф экани таъкидланмоқда.

Фото: Mark Schiefelbein/AP
Трамп жамоаси икки лагерга бўлинди: биринчиси бозор иштирокчиларини қўрқитмайдиган ва инфляциянинг ўсишига олиб келмайдиган бож тарифларини босқичма-босқич жорий этиш тарафдори, иккинчиси – кенг қамровли бож тарифларини истамоқда, деб ёзди Politico.
Божларни жорий этиш бўйича ноаниқлик АҚШ президенти Доналд Трамп жамоасидаги биринчи келишмовчилик бўлди, деб ёзди нашр бу борадаги муҳокамалардан хабардор манбаларга таяниб.
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса, импорт қилинадиган барча тоифадаги товарларга 20 фоизлик бож жорий этишга ваъда берган эди. Бироқ, лавозимга киришгач, у бу ташаббусни амалга оширишни дарҳол бошламади, бу эса буни қачон ва қандай амалга ошириш тўғрисида қарор йўқлигини кўрсатади, дея таъкидлади нашр манбалари.
«Яқин бир неча ой ичида тарифлар бўлади - кенг қамровли, универсал тарифлар», деди Politico манбаларидан бири. «Том маънода, агар сиз шунчаки Трампни тингласангиз, у фақат шу ҳақида гапирмоқда».
Иккинчи суҳбатдошнинг таъкидлашича, АҚШ президенти «универсал тарифни жиддий қабул қиляпти». Қолган тарифлар бўйича Трамп жамоаси икки лагерга бўлинган. Биринчиси, Молия вазири ва Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши раиси лавозимига номзодлар Скотт Бессент ва Кевин Хассет бўлиб, улар савдога нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва бозорларни қўрқитмайдиган ёки инфляцияга олиб келмайдиган босқичма-босқич тарифларни ёқламоқда.
Иккинчи лагер аъзолари орасида маъмурият бошлиғи ўринбосари Стивен Миллер, савдо ва ишлаб чиқариш бўйича катта маслаҳатчи Питер Наварро ва Савдо вакили лавозимига номзод Жеймисон Грир бор. Улар комплекс тарифларни жорий этиш тарафдори.
Трамп инаугурациядан кейин 1 февралгача Канада, Мексика ва Хитойдан келадиган товарларга тарифлар жорий этилишини эълон қилди. У ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар савдосидаги роли туфайли Пекин учун бу кўрсаткич 10 фоизга, Оттава ва Мехико учун эса 25 фоизга етишини айтди.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

16:37 / 10.03.2025